Жиғилдон қайнаши тўғрисида хато тасаввурлар

Жиғилдон қайнаши ва у чақирадиган муаммоларни даволаш ҳақида кўпгина – баъзида ҳақиқатга яқин, баъзида эса ундан йироқ тасаввурлар мавжуд. Гарчи мақсади эзгу бўлишига қарамасдан, нотўғри фикрларга олиб бориши ва ҳаттоки сизнинг муаммоингизни самарали ечимларини топишингизда халал бериши ҳам мумкин.

Қайси тасаввурлар ҳақиқий ҳисобланмаслигини аниқлаб олиш керак.

Сут жиғилдон кислотасини нейтрализация қилади.

Бу ҳақиқат эмас. Сут – жиғилдон қайнашини чақирадиган маҳсулотлардан биридир, чунки сут ёғлари ва оқсиллари меъда кислотасини ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Истеъмол қилингандан кейин у оксидланади, шунинг учун қизилўнгачнинг қўзғалиши ва куйишиш билан боғлиқ муаммолар тўхтамайди, балки кучаяди.

Оч қоринга лимон шарбати жиғилдон қайнашини бартараф қилади.

Бу ҳақиқат эмас. Лимон шарбати қизилўнгач сфинктери мушакларини бўшаштиради, бунинг натижасида қизилўнгачга янада кўпроқ кислота кириб боради. Айниқса қишки даврда, кўпинча шамоллаш ривожланадиган вақтда, лимонларни ва лимонли ва асалли чойнинг истеъмол қилиниши ҳолатни ёмонлаштириши мумкин, чунки бу кислотанинг қайтишини ва қизилўнгачнинг қўзғалишини янада кўпроқ оширади. Йўтали бўлган беморларда, йўтал қўшимча кислота мавжудлиги сабабли қайталаниши мумкин. Йўтал қорин бўшлиғида босимни оширади ва кислотани тепага итариб чиқаради, бу шунингдек жиғилдон қайнашини ҳам кучайтиради.

Жиғилдон қайнашини олдини оладиган дори воситаларини қабул қилиниши сабабли овқат ҳазм бўлмайди.

Меъданинг асосий вазифалари – овқатни қабул қилиш ва уни яхшилаб аралаштирилган меъда бўтқасига қайта ишлашдир. Меъда ширасидаги хлорид кислота оқсилларни эритади, овқат ҳазм қилиш ферменти пепсин эса уларни компонентларга парчалайди. Кейинги парчаланиш ингичка ичакда содир бўлади. Кислотали меъда шираси овқат билан меъдага тушиб қоладиган кўпчилик бактерияларни йўқотади. Протон помпа ингибиторлари кислотанинг секреция қиладиган нуқтасида таъсир қилишига қарамасдан, меъёрдаги овқат ҳазм бўлиши учун етарлича кислота ҳосил бўлади.

Жиғилдон қайнашини бартараф қилишни имкони йўқ.

Бу ҳақиқат эмас. Ривожланган мамлакатларда истиқомат қиладиган ҳар тўртинчи катта одам ҳар ойда жиғилдон қайнашини бошдан кечиради. Кўпчилик одамлар жиғилдон қайнашини тунда ёки ҳафтасига икки ёки ундан ортиқ кун давомида такрорланадиган жиғилдон қайнашини бошдан кечиради. Бу ҳаёт сифатига катта таъсир кўрсатади. Доимий азобли жиғилдон қайнашида самарали даволаш зарурдир. Нольпаза 20 мг препарати каби протон помпа ингибиторлари жиғилдон қайнашини самарали бартараф қилади, чунки улар таъсирни 24 соат давомида таъминлайди. Шундай қилиб, сиз симптомлар ҳақида доимо ташвишланмасдан аввалгидек ҳаёт кечиришни давом эттиришингиз мумкин.

Агар ёстиқлар ёрдамида ётоқнинг бош томони кўтарилса, бу жиғилдон қайнаши симптомларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Бу муаммони ҳал қилишнинг жуда ҳам тўғри усули эмас. Агар сиз ётганингизда жиғилдон қайнаши кучаяётган бўлса, бош ва кўкракни оёқлар ҳолатидан юқорироқ ушлаш мумкин. Бироқ, сизнинг ёстиқлар ёрдамида ҳосил этилаётган ҳолатингиз қоринда босим кучи ошишини таъминлайди. Кўтаргичлардан фойдаланиб ёки ётоқнинг асосини кўтариб, ётоқнинг бош томонини кўтаринг. Ётган ҳолатда, қизилўнгач сфинктерига энг кам босимни кўрсатадиган ҳолатни топишга ҳаракат қилинг.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto