Меъданинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган овқатлар

Овқатнинг ортиқча миқдори меъдага ва овқат ҳазм бўлишига зарар етказади. Меъёрдаги овқат ҳазм қилишда қизилўнгачнинг пастки сфинктери овқатнинг меъдага кириб боришига имкон бериб очилади ва меъдадан қизилўнгачга овқатнинг ва кислотали шираларнинг қайта оқиб чиқишини олдини олиш учун ёпилади. Ушбу мушак бўшроқ бўлиб қолганида ёки бўшашганида, меъданинг кислотали таркиби қизилўнгачга қайтади. Бу гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини (ГЭРК) ва у билан боғлиқ белгиларни чақириши мумкин.

ГЭРК ривожланишига ёрдам бериши мумкин бўлган турли омиллар

Турмуш тарзи, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар муҳим омиллар ҳисобланади. Сиз овқатланишни режалаштириш, ҳамда кислотанинг ҳаддан зиёд секрециясига ва жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни истисно қилиш йўли билан ўзингизга ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Биз асосан суюликда янги тайёрланган, ўз суқлигида димланган ёки ёғ қўшмасдан тайёрланган  овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат берамиз.

Жиғилдон қайнашини чақириши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар

  • ёғи олинмаган тоза сут, шоколадли сут
  • қовурилган сабзавотлар, сабзавотли қайлалар, помидор, тузланган бодринг
  • лимон, апельсин, грейпфрут, ананас
  • парранда ёғи ва териси, колбасалар
  • барча ҳайвон ва ўсимлик мойлари
  • шоколад, қалампир, ялпиз, қовурилган десертлар (масалан, пончиклар, йогуртли ширинликлар)
  • алкогол ичимликлар, кофе ёки кофеинсиз кофе, ўткир қора ёки кўк чой
  • қаймоқли маҳсулотлар, мол гўшти, товуқ маҳсулотлари, нордон шўрвалар
  • пепперони, чили, карри, саримсоқ пиёз, пиёз, қизил гаримдори, гаримдори
  • грек ёнғоғи, ёнғоқли десертлар

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto