Нольпаза – зардани 24 соат давомида самарали бартараф этади.

  • Жиғилдон қайнашидан халос этади.
  • Кунига бир таблеткадан.
  • Жиғилдон қайнашини кечаю кундуз назорат қилади.

Нольпаза 20 мг қандай таъсир қилади?

Нольпаза 20 мг препарати фаол ингредиент пантопразолни сақлайди. Бу протон помпа ингибиторларидан (ППИ) биридир, улар Н+ / К+ АТФаза (протон помпа) билан тўғридан-тўғри боғланади ва меъдада Н+ ионларнинг олиб ўтилишини сусайтиради. Улар париетал ҳужайраларидаги кислота секрециясини якуний фазасини сусайтиради, ва, шу тарзда, уни назорат қилади. Пантопразол жиғилдон қайнаши муаммоларини узоқ муддатга бартараф қилиш учун самарали ва хавфсиз дори воситадир. Улар кунига битта таблетка қабул қилишда бутун сутка давомида самарани таъминлайди ва ушбу муаммонинг вужудга келиш тезлигини камайтиради.

1. Жиғилдон қайнаши қизилўнгачга меъда ширасининг ҳаддан зиёд тескари оқими натижасида вужудга келади.

Қизилўнгачнинг шиллиқ қаватига кислоталар узоқ вақт мобайнида таъсир этса, шикастланиши мумкин. Шикастланиш одатда жиғилдоннинг қайнаши билан кузатилади.

2. Нольпаза 20 мг меъда кислотаси ажраладиган жойга таъсир қилади.

Меъда кислотаси меъданинг париетал ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади. Пантопразол ушбу ҳужайраларда протон насосларнинг таъсирини сусайтиради, ва, шундай тарзда, кислотанинг секрециясини тўғридан-тўғри назорат қилади.

3. Нольпаза 20 мг жиғилдон қайнашини назорат қилади.

Кўпчилик беморларда енгиллашиш даволашнинг 2 (4) ҳафтаси ўтгандан кейин бошланади.

Қўлланилишига доир тавсиялар

Нольпаза 20 мг препарати катта ёшдаги беморларда ва 12 ёшдан катта бемор болаларда рефлюкс симптомларини (масалан, жиғилдон қайнаши, кекириш) қисқа муддатли даволаш учун мўлжалланган. Узоқ муддатга даволаш учун шифокордан маслаҳат олиш керак.

1 таблетка 20 мг пантопразол сақлайди.

Қўллаш усули

  • Таблеткаларни чайнамаслик ёки майдаламаслик керак.
  • Таблеткани бутунлигича, овқат қабул қилиш вақтида суюқликнинг катта бўлмаган миқдори билан ичиб ютиш керак.

Қабул қилиш сони ва вақти

  • Суткада битта таблетка етарлидир, чунки унинг таъсири 24 соат мобайнида давом этади.
  • Таблеткани нонуштадан аввал эрталаб қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Даволашнинг давомийлиги

  • Симптоматиканинг яққоллигини пасайтириш учун, таблеткани 2-3 кун кетма-кет қабул қилиш керак. Симптомлар тўлиқ ғойиб бўлганида, даволашни тўхтатиш керак.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Агар узлуксиз қабул қилишнинг икки ҳафтасидан кейин симптомлар ўтиб кетмаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарурдир.

Тана вазнининг ғайритабиий йўқотилиши, қон билан қусиш, қора ахлат ёки ахлатдаги қон, ютинишнинг қийинлашуви ва ютишдаги оғриқ каби ҳар қандай атипик ва ташвишли симптомларнинг мавжудлигида, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Тез-тез бериладиган саволлар

Нольпаза 20 мг препаратини шифокорнинг буюришисиз қабул қилиш хавфсизми?

Нольпаза 20 мг препарати 20 мг пантопразол сақлайдиган, йиллар давомида қўлланилиб келётган дори воситаси ҳисобланади. Унинг хавфсизлиги турли клиник тадқиқотлар доирасида тасдиқланган. Нольпаза 20 мг препаратини шифокорнинг рецептисиз харид қилиш мумкин. У жиғилдоннинг қайнашини тез-тез бошидан ўтказувчи ва тана вазнининг ғайритабиий йўқотилиши, қон билан қусиш, қора ахлат ёки ахлатдаги қон, қийинлаштирилган ютиш ва ютишдаги оғриқ каби патологик ёки ташвишли симптомларга эга бўлмаган инсонлар учун мос келади.

Мен жиғилдон қайнашидан тез-тез аъзият чекаман, аммо антацидлар ёрдам бермаяпти. Нольпаза 20 мг кўпроқ мос келадими?

Антацидлар меъда шираси кислотасини тез нейтрализация қилади, аммо унинг секрециясини сусайтирмайди. Шунинг учун уларнинг таъсири қисқа муддатли харакетрга эга ва уларни тез-тез қабул қилиш керак. Протон помпа ингибиторларининг (масалан, Нольпаза 20 мг) самараси бироз кечроқ бошланади, аммо улар кўпроқ таъсир қилади, чунки меъда ширасини секрециясини анча яққол ва самаралироқ пасайтиради. Улар бутун сутка давомида таъсир қилганлиги сабабли, одатда уларни кунига бир марта қабул қилинади.

Н2-рецепторлар блокаторлари (масалан, ранитидин) ва протон помпа ингибиторларининг (пантопразол) самарадорлигини фарқи нимада?

Нольпаза 20 мг – бу протон помпа ингибиторларидан биридир, у ўзига хос таъсир механизми сабабли бошқа рецептсиз бериладиган препаратларга (Н2-рецепторлар блокаторлари) қараганда давомли самарага эга. У протон насосда меъда кислотасини секреция қиладиган жойига таъсир этувчи пантопразол сақлайди, у шу билан жиғилдон қайнашининг давомли назорат қилинишини таъминлайди. Бир таблетка бутун кун давомида самарани ва жиғилдон қайнаши билан муаммоларни узоқ муддатли енгиллаштиришни таъминлайди.

Кўп марталик қабул қилишда Н2-рецепторларнинг блокаторларини (масалан, ранитидин) таъсири аста-секин пасаяди, шунинг учун пациентларда дастлабки самарага, ҳаттоки дозани оширишда ҳам эришилмайди. Меъда ширасининг секрециясини олдини олиш 6 соатдан 12 соатгача давом этади, шунинг учун суткада 2 таблеткадан қабул қилиш керак.

Жиғилдон қайнаши енгиллашиш тез бошланмайди. Дори воситаси таъсир қиладими?

Дори воситаси зудлик билан енгиллашишни таъминлаш учун мўлжалланмаган. Унинг таъсири маълум бир вақтдан кейин бошланади ва меъда ширасининг секрециясини 24 соатга сусайтиради.

Нольпаза 20 мг препаратини қачон қабул қилиниши ҳаммасидан яхшироқдир?

Биз сизга “Нольпаза 20 мг” препаратини овқатдан тахминан 30 минут олдин, энг яхшиси эса нонуштагача қабул қилиш тавсия этилади. Таблеткани суюқликни кўп бўлмаган миқдори билан ичиб, бутунлигича ютиш керак. Таблеткани чайнаш, майдалаш ёки иккига бўлиш ярамайди.

Агар мен дори воситасини узлуксиз 2 ҳафта давомида қабул қилсам, самарадорлик пасаядими?

Протон помпа ингибиторининг самарадорлиги давомли қабул қилишда пасаймайди.

Нольпаза 20 мг препарати қабул қилиниши анемияни чақириши мумкинми?

Нольпаза 20 мг жиғилдон қайнаши каби рефлюкс симптомларини қисқа вақтда даволаш учун мўлжалланган. 2 ҳафта мустақил даволаш давомида анемияга таъсир аниқланмаган.

Шифокор маслаҳатисиз Нольпаза 20 мг препаратини қанчалик узоқ қабул қилиш мумкин?

Агар сизда шунга ўхшаш симптомлар мавжуд бўлса, сиз дори воситасини 2 ҳафта давомида қабул қилишингиз мумкин. Агар узлуксиз қабул қилишнинг икки ҳафтасидан кейин симптомлар ўтиб кетмаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарурдир.

Ушбу дори воситаси глютеин касаллиги билан аъзият чекаётган пациентлар учун мос келадими?

Ҳа, чунки у глютен сақламайди.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Агар жиғилдон қайнаши жуда ҳам жадал яққол кўринишга эга бўлса, сиз ундан узоқ вақт давомида аъзият чекаётган бўлсангиз ва мустақил даволашнинг 2 ҳафтасидан кейин енгиллашиш бошланмаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Тана вазнининг ғайритабиий йўқотилиши, қон билан қусиш, қора ахлат ёки ахлатдаги қон, ютишнинг қийинлашуви ва ютинишдаги оғриқ каби ташвишли симптомлар пайдо бўлишида тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш жуда ҳам муҳимдир.

Агар мен Нольпаза 20 мг препаратини қабул қилишни унутган бўлсам, нима қилишим керак?

Сиз дори воситасини қабул қилишни ёдга олишингиз биланоқ, уни қабул қилинг. Бироқ, агар кейинги дозани қабул қилиш учун вақт деярли етиб келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг, аммо режалаштирилган дозани қабул қилинг.

Мен Нольпаза 20 мг препаратини антацидлар билан бир вақтда қабул қилишим мумкинми?

Агар, дори воситасини қабул қилинишига қарамасдан, сизда жиғилдон қайнаши ҳосил бўлган бўлса, сиз Нольпаза 20 мг препаратини антацидлар билан бир вақтда қабул қилишингиз мумкин. Антацидлар муҳитнинг кислоталигини тез пасайтиради ва кислотани нейтрализация қилади, аммо протон помпа ингибиторларидан фарқли унинг ажралишини пасайтирмайди.

ДВҚЙ/ДВ (Дори воситаларини қўлланилишига доир йўриқнома/Дори воситаси)

Нольпаза 20 мг, 20 мг, ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар” препарати ҳақида қўшимча маълумот.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto