Мавзулар:

Жиғилдон қайнаши ва рефлюкс

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) – энг кўп тарқалган меъда-ичак касаллиги бўлиб, турли мамлакатларда яшайдиган 20%дан 30%гача инсонлар касалланган. ГЭРК – бу меъдадан қизилўнгачга (томоқ ва меъда орасидаги меъда-ичак йўлининг қисми) меъда ширасининг ҳаддан зиёд тескари оқимидир. Энг кўп учрайдиган симптомлари жиғилдон қайнаши ва кекириш ҳисобланади.

Жиғилдон қайнаши – бу тўш суяги орқасида куйиш ва оғриқни ҳис этишдир.

Жиғилдон қайнашини ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпи йилига камида бир марта ҳис қилади. Ҳаммадан кўпроқ бу ҳолат эркакларда учрайди. Шунингдек ушбу ҳолат ҳомиладорлик вақтида кўпроқ учрайди, бироқ одатда вақтинчалик характерга эгадир. Сўнгги 15 йил давомида ҳар ҳафта ГЭРК симптромларини бошдан кечирадиган одамларнинг сони деярли 50%га ортди.

Кекириш – бу меъдада мавжуд бўлганларнинг томоққа ёки оғиз бўшлиғига беихтиёр қайтишидир.

Жиғилдоннинг қайнаши ва кекириш оғизда нордон ёки аччиқ таъм, оғиздан нохуш ҳид, меъдада мавжуд бўлганларнинг оғизга қайтиши, қусиш, тилнинг ачишиши ва оғиз бўшлиғида яраларнинг ҳосил бўлиши билан кузатиб борилиши мумкин.

Кечаю кундуз жиғилдоннинг қайнаши

Симптомлар кундузи ва кечқурун пайдо бўлади, шунинг учун қайталанувчан жиғилдон қайнаши уни ҳис этаётганларни соғлом турмуш тарзини бузиб, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини сезиларли даражада ёмонлаштириши мумкин.

Протон помпа ингибиторлари (ППИ) кислотанинг ҳаддан зиёд секрецияси билан боғлиқ бўлган касалликларни даволашда ҳақиқий инқилобни юзага келтирди. Улар давомли таъсирга эга (24 соат) – кунига битта таблетка кечаю кундуз симптомларни йўқотади.

Сиз эса биласизми?

ГЭРКдан аъзият чекаётган беморлар ўзларининг ҳаёт кечириш сифатларини юрак касалликлари ва диабетдан аъзият чекаётган беморлар билан таққосланганда худди шундай даражада ёки ундан ҳам ёмонроқ даражада баҳолайдилар.

Жиғилдон қайнаши асоратлари:

  • астма,
  • уйқу вақтида апноэ,
  • нафас олишнинг қийинлашиши,
  • тиш эмалининг шикастланиши.

Жиғилдон қайнашининг сабаблари

Жиғилдон қайнаши, кекириш ва килотага боғлиқ бўлган ГЭРКнинг бошқа симптомлари, нафақат турмуш тарзи сабаби бўйича, балки, авваламбор, меъда ва қизилўнгач орасидаги сфинктерни бўшашиши сабабли ҳам вужудга келади. Меъёрдаги овқат ҳазм қилишда қизилўнгачнинг пастки сфинктери овқатнинг меъдага ўтиш имкониятини бериб, очилади, ва меъдадан қизилўнгачга овқатларнинг ва кислотали ширанинг оқимини олдини олиш учун ёпилади. Бироқ, ушбу мушак кучсизроқ бўлиб қолган ёки бўшашиб кетган вақтда, меъданинг кислотали таркиби қизилўнгачга қайтиши мумкин.

ГЭРК ривожланишига ёрдам бериши мумкин бўлган омиллар

  • касалликлар (эзофагит, склеродермия)
  • қизилўнгач тирқишининг чурраси
  • носоғлом турмуш тарзи (масалан, стресс, алкоголни истеъмол қилиш, чекиш, ҳаддан зиёд ортиқча тана вазни)
  • баъзи дори воситаларини (масалан, теофиллинни, трициклик антидепрессентларни, кальций каналлари блокаторларини) қабул қилиниши
  • қизилўнгачнинг пастки сфинктерини механик шикастланиши (масалан, жарроҳлик аралашуви, баллон дилатация)
  • ҳомиладорлик (эстроген ва прогестерон гормонларининг таъсир этиши сабабли)

Жиғилдон қайнашига шунингдек маълум маҳсулотлар ва ичимликлар таъсир қилиши мумкин. Батафсил маълумот “Меъданинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари” бўлимида тақдим этилган.

Жиғилдон қайнашини енгиллаштирадиган дорилар

Жиғилдон қайнашини даволаш учун қўлланилувчи дори препаратлари уч гуруҳга бўлинади: антацидлар, Н2-рецепторлар блокаторлари ва протон помпа ингибиторлари. Протон помпа ингибиторларига шунингдек “Нольпаза 20 мг” воситаси ҳам киради, уни шифокор рецетисиз харид қилиш мумкин.

Антацид воситалар

1 соатдан 3 соатгача ҳимоя

Антацидлар меъдада кислотани нейтрализация қилади. Улар тез таъсир кўрсатади, аммо самара қисқа муддатли ҳисобланади (1 соатдан 3 соатгача), шунинг учун уларни кунига бир неча марта қабул қилиш керак (4 мартадан 5 мартагача), ва кислотани сутканинг тунги вақтида нейтрализация қилинишини тахмин қилиш имкони йўқ. 30дан ортиқ дори воситалари турлари билан ўзаро таъсирлари сабабли, уларни бироз вақт кутиб, кейин қабул қилиш керак.

Протон помпа ингибиторлари

24 соат давомида ҳимоя, Нольпаза 20 мг

ППИ меъда кислотасини секрециясини назорат қилиш учун самарали дори воситаси ҳисобланади. Суткада битта таблетка қабул қилиниши 24 соат давомида меъдада кислота хосил бўлишини олдини олади, чунки унинг секрециясини (базал, тунги ва овқат қабул қилинишига боғлиқ) барча фазаларни сусайтиради. Ушбу препаратлар тез-тез симптомларни бошдан ўтказаётган беморлар учун мос келади.

Н2 рецепторлар блокаторлари

12 соат давомида ҳимоя

Н2-рецепторлар блокаторлари меъданинг париентал ҳужайраларида (кислотани ажратиб чиқарувчи ҳужайралар) кислота секрециясини сусайтириб, билвосита таъсир қилади. Симптомлар ярим соат ёки 1 соатдан кейин ўтиб кетади. Уларнинг самараси 6 соатдан 12 соатгача давом этганлиги сабабли, уларни суткада икки марта қабул қилиш керак. Тез-тез қўлланилиши дори воситасига нисбатан резистентликка олиб келиши мумкин, бу даволашнинг самарадорлигини пасайтиради.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto