Жиғилдон қайнаши билан курашиш бўйича 10та маслахат

Ҳаёт тарзимизнинг доимий тезлашиш суръати ва бу билан боғлиқ овқатланишдаги ёмон одатлар янада кўпроқ одамларнинг жиғилдон қайнашига мойил бўлиб қолишига олиб келади. Сиз улардан биримисиз? Биз меъда билан муаммоларни бошдан кечираётган барча одамлар учун турмуш тарзини қандай ўзгартиришнинг 10 та оддий маслаҳатларини тайёрлаб қўйдик.

1. Овқатни катта бўлмаган порцияларда бир нечта қабул қилишда истеъмол қилинг.

Овқатнинг кўп қабул қилиниши меъданинг кенгайишига олиб келади, қизилўнгачга босимни оширади ва меъданинг бўшалишини секинлаштиради.

2. Овқатланиш вақтида жиғилдон қайнашини чақирувчи таомларни ва ичимликларни кам миқдорда истеъмол қилинг.

Кўпинча жиғилдон қайнашини чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилманг (масалан, ўткир ва ёғли таомлар, қабзиятни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабзавотлар).

3. Овқат қабул қилгандан кейин тахминан 2-3 соат давомида ётиш ярамайди.

Вертикал ҳолат меъда ширасини (овқатни) меъдада тутиб қолишга ёрдам беради ва унинг қизилўнгачга қайта келиб тушишини олдини олади. Вертикал ҳолат овқатнинг меъдадан ичакка ўтишини енгиллаштиради.

4. Ётоқнинг бош томонини бир неча сантиметрга кўтаринг.

Ётган ҳолатда меъдада мавжуд бўлганлар қизлўнгачнинг пастки сфинктерига нисбатан босимни оширади. Агар бош томон меъдадан баландроқ жойлашган бўлса, у ҳолда босим пасаяди. Сиз кўтаргичлардан фойдаланиб ёки ётоқнинг асосини кўтариб, ётоқнинг бош томонини кўтаришингиз мумкин.

5. Тана вазнини назорат қилинг.

Семизлик меъдадаги босимни оширади, ва бу босим меъда ширасини қизилўнгачга итариб чиқаради. Баъзи маълумотлар бўйича, ортиқча вазнга эга тахминан 35% одамлар жиғилдон қайнаши билан боғлиқ бўлган муаммолари бор. Кўпчилик одамлар учун вазнни 10%га йўқотиш жиғилдон қайнаши частотаси ва оғирлигини пасайтиришга ёрдам беради.

6. Алкогол ичимликларини истеъмол қилманг.

Алкогол ичимликлар қизилўнгачнинг пастки сфинктерини бўшаштиради, шунинг учун меъда шираси қизилўнгачга қайтиши мумкин.

7. Чекманг.

Никотин қизилўнгачнинг пастки сфинктерини бўшаштиради. Бундан ташқари, чекиш меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

8. Кўпроқ дам олинг.

Стресс жиғилдон қайнаши билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, аммо, маълум бўлишича, унинг вужудга келишига ёрдам беради.

9. Жуда ҳам таранг камарларни ёки белга жуда ҳам зич қапишиб турувчи кийимларни кийиб юриш ярамайди.

Белга зич ёпишиб турувчи кийим (масалан, камарлар, қоматни тўғирлаш учун ички кийимлар) меъдани сиқади, овқатни қизилўнгачнинг пастки сфинктерига, яъни, тепага итаради ва овқатнинг қизилўнгачга қайтишига мажбур қилади.

10. Жиғилдон қайнаши ҳолати устидан назорат олиб боринг.

Сизда жиғилдон қайнашини нима чақираётганлигини, у қанчалик яққол кўринишга эга, сизнинг организмингиз қандай таъсир кўрсатаётганлигига ва сизни муаммонгизни енгиллаштиришга нима ёрдам бераётганлигини кузатинг. Агар, сиз турмуш тарзингизни ўзгартирганингизга қарамасдан, сизда жиғилдон қайнаши мавжуд бўлса, ва у сизнинг уйдаги ва ишдаги ҳаётингиз сифатига таъсир кўрсатаётган бўлса, сиз рецептсиз дори воситаларидан фойдаланишингиз мумкин. Атипик симптомлар пайдо бўлишида шифокорга мурожаат қилинг.

Турмуш тарзини ўзгартириш ҳар доим ҳам осон эмас, шунинг учун дорихонадан муаммоларни енгиллаштириш ва ҳаттоки уларни бартараф қиладиган рецептсиз дори воситаларини харид қилишингиз мумкин.

Агар, сиз барча тавсияларга риоя қилганингизга қарамасдан муаммони ҳал этолмаётган бўлсангиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto