Уйқу вақтида жиғилдон қайнаши

Жиғилдон қайнаши – хозирги вақтда соғлиқ билан боғлиқ энг кўп тарқалган муаммолардан биридир.

Сиз, жиғилдон қайнаши – уйқусизликка олиб келадиган энг кўп учрайдиган сабаблар ичида иккинчи ўринда турадиган сабабчиси эканлигини биласизми? Кўпинча тунда вужудга келади. Баъзи одамлар қизилўнгачга ёки оғизга меъданинг кислотали шираси қайтиб чиқарилиши билан чақирилган серзарда йўтал сабабли уйғониб кетади. Уйқунинг етишмовчилиги ҳаётий фаолликни пасайтириши мумкин, бунинг оқибатида сизда чарчоқлик, силқовланиш, кучнинг пасайиши, диққатни бузилиши каби белгилар пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, кейинги куни сизнинг уйдаги ва ишдаги ҳаёт сифатингизга таъсир қилади.

Сиз кундузи дуч келадиган омиллар тунги даврдаги муаммони оғирлаштириши мумкин.

  • Нотўғри овқатланиш одатлари кўпинча муаммонинг сабаби ҳисобланади. Чунки қийин ҳазм бўладиган ва ўткир таомлар катта миқдорда овқат ҳазм қилиш ширасини ишлаб чиқарилишига олиб келади. Ферментлардан ташқари, меъда кислотасини катта миқдорда ишлаб чиқилишига олиб келади. Бу эса меъда шиллиқ қаватини янада кўпроқ шикастлайди.
  • Шунингдек, тана вазнининг юқорилиги ва белнинг айлана ўлчами ортиши билан тунда жиғилдон қайнаши ривожланиш хавфи орасида боғлиқлик мавжуддир, чунки қориндаги ортиқча ёғ меъдага босим кўрсатади.

Жиғилдон қайнашидан аъзият чекаётган 1000та бемор иштирок этган тадқиқотда, беморларнинг 75%ида уйқу билан муаммолар бўлган. 63%и эса жиғилдон қайнаши уларнинг уйқу сифатига таъсир қилмоқда деб ҳисоблашган. (1)

Уйқу сифатли бўлиши учун, бир нечта оддий маслаҳатларга риоя қилиш зарурдир.

  • Ўз овқатланишингизни режалаштиринг. Носоғлом овқатланиш ва меъдага ортиқча юклама бўладиган маҳсулотлардан сақланиш учун овқат истеъмол қилишлар орасида кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг.
  • Ўз таомларингизни ҳажмига эътибор қаратинг. Овқатни яхшилаб чайнанг ва ортиқча овқат ейишдан сақланинг. Агар порцияни ҳажми сизнинг муштумингиздан катта бўлса, ушбу ҳажм бир марта овқат қабул қилиш учун жуда ҳам кўпдир ва сиз уни мувофиқ тарзда камайтиришингиз керак.
  • Овқат қабул қилгандан кейин дарҳол ётиш ярамайди. Овқатни уйқудан камида 2-3 соат олдин қабул қилиш керак.
  • Бош тромон кўтарилган ҳолатда ухлаш керак. Агар сизда уйқу билан муаммолар бўлса, бош томонингиз танангиздан баландроқда жойлашиши учун ётоқнинг бош қисмини кўтаринг. Бу меъда кислотасининг орқага, яъни, қизилўнгачга қайтиб чиқишини имконсиз қилади.

1. Shaker R. ва бошқалар. Тунги жиғилдон қайнаши клиник муаммо ҳисобланади, унинг муҳимлиги етарлича баҳоланмаган. У уйқуга ва кундузги фаолликка таъсир қилади: Америка гастроэнтерологик уюшманинг номидан ўтказилган “Gallup” тадқиқоти натижалари. Am J Gastroenterol 2003; 98(7): 1487–493.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto