Жиғилдон қайнаши – кўпинча баҳорда намоён бўлади.

Баҳор аксарият одамларни ижобий энергия билан тўлдиради, организмни ўйғотади ва қувватлантиради. Кўпчилик учун бу меъда билан боғлиқ муаммолар бошланишини англатади.

Маълумки, жиғилдон қайнаши кўпинча овқатланиш одати сабаби бўйича вужудга келади. Бироқ, баҳорда ушбу муаммони, шунингдек, атроф-муҳитнинг таъсири остида чақирилиши мумкинлигини кўпчилик билмайди.

Асосан бу ҳавода гул чангининг концентрациясини ортишига боғлиқдир. Гул чанги – бу аллерген бўлиб, у баъзида иммун тизимнинг ҳаддан зиёд реакциясини чақиради. Аллергенларни ичга нафас орқали ютилганда, организм антителаларни яратиб, ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади, уларнинг вазифаси – бегона моддаларни зарарсизлантиришдан иборат. Аллергенлар билан алоқа қилингандан кейин гистамин миқдори ортади, ва унинг таъсири оқибатлари зарарли характерга эга бўлиши мумкин, чунки у организмда яллиғланиш реакцияларини ва аллергик реакцияларни чақиради. Бундан ташқари, у меъданинг шиллиқ қавати париетал ҳужайралари таъсирини рағбатлантиради. Протонли насосларнинг юқори фаоллиги сабабли меъда кислотасининг секрецияси ортади, бу жиғилдон қайнашини чақириши мумкин.

Жиғилдон қайнашини даволаш учун дори воситалари

 Протон помпа ингибиторлариН2 рецепторлар блокаторлариАнтацид воситалар
Таъсир этиш механизмимеъда кислотаси секрециясини бевосита ингибирлайдимеъда кислотаси секрециясини билвосита ингибирлайдимеъдада кислотанинг нейтрализацияси
Таъсир этиш давомийлиги24 соат12 соат1 соатдан 2 соатгача
Дозаланиш сонисуткада бир мартасуткада икки мартасуткада бир неча марта
  • Антацидлар
    Меъда шираси кислотасини тез нейтрализация қилади, аммо унинг секрециясини сусайтирмайди. Уларнинг таъсири қисқа муддатли характерга эга ва уларни тез-тез қабул қилиш керак.
  • Н2-рецепторлар блокаторлари (масалан, ранитидин)
    Меъда кислотасининг секрециясини қисман ингибирлайди. Уларнинг таъсири антацидларга қараганда анча кечроқ бошланади, аммо кўпроқ давом этади (6 соатдан 12 соатгача). Бир неча кун давомида қабул қилинганда самарадорлик аста-секин пасаяди.
  • Протон помпа ингибиторлари
    Жиғилдон қайнашини даволаш учун самарали дори воситалари, чунки улар бевосита меъда ширасининг секрециясини сусайтиради.

Доимий жиғилдон қайнаши кузатилганда самарали даволаш зарурдир.

  • Нольпаза 20 мг  20 мг пантопразол сақлайди ва рецептсиз бериладиган восита ҳисобланади. Протон помпа ингибиторларидан биридир, у ўзига хос таъсир механизми сабабли узоқ муддатли самарага эга. У кислота секрециясининг барча фазаларини самарали сусайтиради (базал, тунги ва овқат қабул қилишга боғлиқ бўлган фаза). Улар протон насосда меъда кислотаси секреция қилинадиган жойида фаол бўлганлиги сабабли жиғилдон қайнашини давомли назоратини таъминлайди.

    Нольпаза 20 мг препаратининг битта таблеткаси бутун кун давомида самарадорликни таъминлайди ва жиғилдон қайнаши чстотасини пасайтиради.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto