Жиғилдон қайнаши ҳаётингиз сифатини бузишига имкон берманг

Тўш суяги ортидаги куйишиш ҳамда оғиздаги аччиқ ва нордон таъм, оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳид, томоқда бегона жисм ва шиллиқнинг мавжудлиги ҳисси каби бошқа атипик симптомлар ҳаёт сифатини аҳамиятли ёмонлаштиради, чунки улар кундалик фаолиятга ва фаолликка таъсир этади.

Жисмоний соғломликка таъсири

Жиғилдон қайнашини тез-тез бошдан кечираётган беморлар хонодонидаги ишлар, эгилиш, боғбончилик, спорт билан шуғулланиш каби енгил жисмоний юкламаларни талаб қиладиган юмушлардан ҳам сақланади.  Кўпчилик жисмоний машқлардан воз кечади ва кам ҳаракатчан турмуш тарзини олиб боради, бу муаммони янада кўпроқ оғирлаштиради.

Бошқалар билан Муомала қилишга таъсири

Оилавий тушликлар ва ресторанларга ташриф буюриш – ГЭРК симтомлари бўлган беморларнинг асосий ташвишларидан биридир. Чунки улар нима истеъмол қилаётганига ва нима ичаётганига доимо эътиборни қаратишлари керакдир. Агар тадбирларда овқатланишга тўғри келса улар кўпинча бундан сақланишга ҳаракат қилишади.

Деярли 40% беморларда жиғилдон қайнаши уларнинг оилавий ҳаётига таъсир қилади. Шунинг учун, уларга турмуш ўртоғи ёки болалари билан вақт ўтказиш завқ олиб келмайди.

Уйқуга таъсири

Беморларнинг 60%дан ортиғида тунги жиғилдон қайнаши уйқу бузилишини чақиради.  Бу эса кейинги кундаги ишларни бажаришга таъсир кўрсатади. Баъзилар қизилўнгачга ёки оғиз бўшлиғига меъда кислотасини чиқиб келиши билан боғлиқ сурункали йўтал сабабли тун бўйи ухламайди.

Меҳнат унумдорлигига таъсири

Уйқунинг етишмовчилиги, ҳаётий кучларнинг пасайиши ва вазифаларни бажаришдаги чекловлар уйдаги ҳамда ишдаги фаолликни пасайтиради. Беморларнинг 33%ида жиғилдон қайнаши уларнинг ишлаш жараёнидаги фаоллигига таъсир этади.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto