Тана вазни жиғилдон қайнашига таъсир қилиши мумкин

Ўз турмуш тарзингизни ўзгартириб, доимий жиғилдон қайнашидан қутилишни истайсизми? Ечим сизнинг тана вазнингиз индекси (ТВИ) билан боғлиқ бўлиши мумкин, у сизни ортиқча вазндан аъзият чекаётганлигингизни кўрсатади. Белнинг айлана ўлчами ортиши симптомлар оғирлаштирилишига олиб келиши мумкинлиги маълум.

Тадқиқотлар ортиқча вазн ГЭРК ривожланиши хавфини икки марта орттиришини кўрсатди.

Бунинг сабаби нимада?

Қорин бўшлиғидаги ёғ меъдани тепага “итаради”, шунинг учун у меърида бўшалмайди. Бундан ташқари, ортиқча вазнли одамлар жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга мойилдирлар. Ёғли овқат ва алкогол бирга қабул қилинса тана вазнини оширади, углеводлар эса муаммони оғирлаштиради. Жиғилдон қайнашини, шунингдек, кофе, шоколад ва ёнғоқлар каби фойдали маҳсулотлар ҳам чақириши мумкин.

Назарий жиҳатдан озиш осон – бунинг учун, ейишдан кўра кўпроқ калорияларни “куйдириш” керак. Амалда вазифа анча мураккаб бўлиб туйилади. Бироқ, оддий маслаҳатлар сизга вазнни назорат қилишга ёрдам беради, шу билан жиғилдон қайнаши каби симптомларнинг пайдо бўлишини пасайтиради.

  • Ўз овқатланишингизни режалаштиринг. Носоғлом енгил тановулларни истеъмол қилинишини олдини олиш учун овқат қабул қилишлар орасида кўпроқ мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилинг.
  • Ўз таомингизни ҳажмини баҳоланг. Сиз ортиқча овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини нотўғри танлаш сабабли ортиқча калорияларни оласиз. Агар таомнинг ўлчами сизнинг муштумингизни ўлчамидан катта бўлса, бу бир марталик овқат қабул қилишга жуда ҳам кўпдир. Таом ўлчамини камайтириш керак.
  • Калорияли ичимликларни ичманг. Кўпчилик одамлар суюқликлардан тавсия этилган суткалик калория кўрсаткичларидан деярли ярмини олади. Ширин ичимликларни сув билан алмаштиринг.
  • Алкогол ичимликларни истеъмол қилишдан сақланинг.

Агар сиз овқатланишдан кейин жиғилдон қайнашини тез–тез бошдан кечираётган бўлсангиз, сиз рецептсиз дори воситасини қабул қилиб, ўзингизга мустақил ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Протон помпа ингибиторлари (масалан, Нольпаза 20 мг) жиғилдон қайнашидан қутулишга ёрдам беради, улар шунга ўхшаш муаммони бартараф қилиш учун самарали дори воситалари ҳисобланади.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto